Ашхободда Қозоғистон-Туркманистон ҳукуматлараро йиғилиши бўлиб ўтди

ASHGABAT. Кazinform - 20 декабр куни Ашхободда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Скляр ва Туркманистон Вазирлар Кабинети Раиси ўринбосари Чари Гилиджов ҳамраислигида Иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг 11-мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Кazinform Қозоғистон Республикаси бош вазирининг расмий сайтига таяниб.
None
None


Комиссия йиғилишида иштирокчилар икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни, транспорт ва коммуникациялар, молия ва инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қурилиш, маданият ва туризм, соғлиқни сақлаш, таълим ва фан каби соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, газ ва ижтимоий ва меҳнат соҳалардаги масалаларга эътибор қаратдилар.

Туркманистон Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги муҳим савдо шерикларидан биридир. Жорий йилнинг 11 ойи якунлари ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жадал ўсаётганидан далолат беради.

Учрашув якунлари бўйича Қозоғистон-Туркманистон ҳукуматлараро иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик комиссиясининг 11-йиғилиши баённомаси имзоланди.

Сўнгги хабарлар