Расмий рўйхатдан ўтмасдан никоҳ ўқитиш қонунга зиддир

Асхат Аймагамбетов
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - Мажилис депутати Асхат Аймағамбетов расмий рўйхатдан ўтмасдан масжидда никоҳ ўқитиш ноқонуний ҳаракат деб билишини маълум қилди.

Журналистлар депутатдан масжидда расмий рўйхатдан ўтмасдан ўқилган никоҳни қонуний деб тан олиш қанчалик оқилона эканлигини сўради.

“Мен сиз айтаётган хатти-ҳаракатларни маъқулламайман, ҳатто уларни ноқонуний деб биламан. Мамлакатимизда фақат тегишли тартибда расмий рўйхатга олинган никоҳ қонуний ҳисобланади. Расмий рўйхатдан ўтмасдан содир бўлган ҳамма нарса никоҳ деб ҳисобланмайди. Шунинг учун фақат масжид ёки черковда ўқилган никоҳ қонуний никоҳ бўла олмайди”, - деди у.

Депутат фикрича, бу масала қонунда аниқ тартибга солинган бўлса-да, никоҳ маросимларини фақат масжидларда ўтказиш трендга айланиб бормоқда.

“Аслида бу қонунга зид. Биз - дунёвий давлатмиз. Никоҳнинг қонуний тартиби мавжуд. Расмий рўйхатга олинмасдан никоҳ тузган руҳонийларнинг жавобгарлиги муҳокама қилиниши ва таҳлил қилиниши керак. Бу масала билан мен шуғулланаман”, — деди Асхат Аймағамбетов.

Сўнгги хабарлар