Артур Бетербиев учта жаҳон чемпионлиги камари учун жангда нокаут эвазига ғалаба қозонди

ASTANА. Кazinform - Россиялик боксчи Артур Бетербиев (18-0, 18 КО) британиялик Энтони Ярдга (23-2, 22 КО) қарши жанг ўтказиб, техник нокаут билан ғалаба қозонди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.
None

Ушбу жанг Лондонда бўлиб ўтди ва чемпионлик учун кураш бўлди: Артур Бетербиев ярим оғир вазнда WBC, WBО ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони камарларини ўртага қўйди. Натижада россиялик саккизинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди ва ўз унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Шу тариқа Артур Бетербиев профессионал фаолиятидаги ўн тўққизинчи жангида ғалаба қозонди, Энтони Ярд эса учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар