Артур Бетербиев Ар-Риёдда Дмитрий Биволни мағлуб этиб, мутлақ чемпион бўлди

ASTANА. Кazinform - Ярим ўрта вазн тоифасида канадалик профессионал боксчи Артур Бетербиев (20:0) россиялик Дмитрий Бивол (23:0) билан мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг ўтказди ва ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.

Бетербиев
Фото: DAZN

Ҳакамлар 114-114, 115-113, 116-113 ҳисобларини қайд этишди.

39 ёшли Бетербиев WBC, WBO ва IBF чемпионлик унвонларини ҳимоя қилди. Биволнинг WBA ва IBO камарларига эга чиқди. Шунингдек, The Ring унвонини ҳам қўлга киритди.

33 ёшли Бивол ўз фаолиятида илк бор мағлубиятнинг аччиқ таъмини тотди.

Эслатиб ўтамиз, Артур Бетербиев Чеченистонда туғилган ва ҳаваскор боксда Россия шарафини ҳимоя қилган. Бироқ профессионал боксга ўтганидан сўнг 2013 йилда Канадага кўчиб ўтган ва 2022 йилда бу давлат фуқаролигини олган.

Дмитрий Бивол Қирғизистонда туғилган ва болалигида Россияга кўчиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги боксчилар орасида фақат Артур ва япониялик Наоя Иноуэ мутлақ чемпион унвонига эга.

Сўнгги хабарлар