«ART Turkistan» халқаро санъат фестивали якунланди

«Фороб» универсал илмий кутубхонаси кўргазмалар залида фестиваль доирасида ўтказилган «Туркистон – туркларнинг тумори!». Рассомлар симпозиумида яратилган асарлар ва музей фондида ўрганилган ишлардан кўргазма ташкил этилди.
Тадбирда Туркистон вилояти маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Адил Қонисбеков, хорижлик мутахассислар ва мамлакат зиёлилари, мўйқалам усталари, республика ва вилоятдаги музейлар раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди. Тадбирни Бошқарма раҳбари ўринбосари Адил Нуржанули очиб берди ва олиб борди.
«ART Turkistan» халқаро санъат фестивалининг санъат мутахассислари орасида Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Музей қадриятлари ва ноёб ашёларни илмий тиклаш маркази директори Зарифа Маликова, Қирғизистон халқ артисти, академик, профессор Юристанбек Шиғаев, Қорақалпоғистондан И.В. Савицкий номидаги тасвирий санъат музейи, «Тасвирий санъат» бўлими бошлиғи, Ирина Петрушина, А.С. Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейининг «реставрация» бўлими бошлиғи, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган маданият ходими, Россия Маданият вазирлигининг реставрация ҳайъати аъзоси Игор Бородин, А.С. Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейи рассоми, мойли расмларни қайта тикловчи Николай Колесников, Россия Бадиий академиясининг мухбир аъзоси, давлатлараро «Содружество» журнали бош муҳаррири Андрей Блиок, Анқара давлат халқ ижодиёти жамғармаси директори Айшегюль Чалишкан, ҚР энг яхши маданият ходими, рассом, санъатшунос Динара Нугер, санъат фанлари номзоди, профессор, рассом Жанарбек Беристенлар бор. Беш кун давомида санъаткорларни кузатишдан ташқари, музей фондидаги қадимий ашёлар устида экспертиза ишлари ҳам бажарилди.
Шунингдек, мамлакатнинг бошқа вилоятларидан музей раҳбарлари – Ш. Сариев номидаги Атирау вилояти санъат музейи директори Тўлеген Ўринбосарули, Шарқий Қозоғистон вилояти санъат музейи кўргазмалар бўлими бошлиғи Есенбол Нахдубай, Ақтўбе вилояти санъат музейи директори Марат Ғабдраҳманов, Қарағанди вилояти тасвирий санъат музейи раҳбари Бибигул Қудабаева, Н. Нағимбек номидаги Павлодар вилояти санъат музейи директори Ақертис Солтанбаевлар маъруза қилдилар ва галдаги бир қатор вазифаларни муҳокама қилишди.
Тадбир давомида симпозиум иштирокчилари, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоблар тақдирланди. Улар 10 кун давомида Туркистон тарихига оид катта ҳажмдаги расм чизиб, музей фондига тақдим этишди.
