Аршали туманида умумий майдони 300 гектар бўлган саноат зонаси ташкил этилади

Аршали туманида умумий майдони 300 гектар бўлган саноат зонаси ташкил этилади
Фото: primeminister.kz

ASTANА. Кazinform - Аршали туманида(Ақмола вилояти) умумий майдони 300 гектар бўлган саноат зонаси ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Астана агломерациясини ривожлантиришнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган комплекс режаси лойиҳасини тақдим этган ҚР Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров маълум қилди.

“Озиқ-овқат зонасини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш мақсадида 25 та озиқ-овқат ва 12 та саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилади. Аршали туманида умумий майдони 300 гектар бўлган саноат зонаси ташкил этилади. Комплекс режа хавфсизликни таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади. 2028 йил охиригача 7 та ўт ўчириш станцияси қурилади ва аҳолини хабардор қилиш тизими яратилади”, — деди вазир.

Нурлан Байбазаровнинг сўзларига кўра, агломерациянинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида йилига 40 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни сараловчи 5 та ускуна харид қилиш, Жибек Жоли қишлоғи ҳудудидаги Есил дарёсини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, Бозайғир қишлоғидаги ўрмонни тиклаш мақсадида кўчатлар экиш режалаштирилган.

“Комплекс режани амалга ошириш якунлари бўйича 2029 йилгача 3 мингдан ортиқ доимий ва вақтинчалик иш ўринлари яратиш, 70 мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 120 фоизга етказиш, яхши ва қониқарли ҳолатда бўлган йўллар улушини 55 фоиздан 70 фоизга ошириш режалаштирилган”, - деди у.

Сўнгги хабарлар