Арманистоннинг энг йирик мажмуаларидан бирида Димашнинг концерти бўлиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform – Арманистоннинг энг йирик мажмуаларидан бирида Димаш Қудайбергеннинг «Stranger» шоуси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform dimashnews.comга таяниб.

Димаш Қудайбергеннинг яккахон концерти 29 апрел куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Янги кенг кўламли шоу Карен Демирчян номидаги спорт-концерт мажмуасида намойиш этилади. Бу - Еревандаги энг йирик концерт мажмуаларидан бири. 2005 йилда таъмирлаш ишлари бошланиб, уч йил ичида замонавий спорт-концерт майдонига айланди. Овоз тизими такомиллаштирилиб, 12 минг томошабинга мўлжалланган трибуналар ўрнатилди. Бу мажмуа - чинакам ноёб иншоотдир, чунки томошабинлар аренанинг исталган жойидан ижрочини яқиндан эшитишлари мумкин. Стадионнинг шакли томошабин учун ҳам, ижрочи учун ҳам жуда қулай.

Димашнинг янги шоуси учун чипталар DimashAli.com сайтида сотилмоқда. Олдиндан сотув 31 январда тугайди.


Сўнгги хабарлар