Арманистондан Грузияга 225 минг долларлик олтин қуймаларини пайпоққа яшириб олиб киришга уринишди
ASTANA. Kazinform - Грузиянинг Арманистон билан чегарасидаги «Садахло» божхона пунктида декларация қилинмаган олтинни ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Kazinform агентлигининг минтақадаги махсус мухбири News Georgia нашрига таяниб хабар беради.
Грузия Молия вазирлиги Даромадлар хизмати маълумотларига кўра, хорижий фуқаро турли ўлчамдаги, умумий оғирлиги 1 707 грамм бўлган олтин қуймаларини пайпоқлари ва пойабзалига яшириб, мамлакатга олиб киришга уринган.
Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган олтиннинг божхона қиймати 576 585 лари ёки тахминан 225 минг АҚШ долларини ташкил этган.
Иш материаллари кейинги тергов ҳаракатларини олиб бориш ва қонуний чоралар кўриш учун ваколатли органларга топширилган.