Арманистонда ҳарбий қисмда ёнғин чиқиб, 15 киши ҳалок бўлди

None
EREVAN. Armenpress - Kazinform - 19 январ куни Арманистоннинг Гегаркуникск вилояти Азат қишлоғидаги ҳарбий қисм казармасида ёнғин содир бўлиб, 15 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. 3 нафар ҳарбий хизматчининг аҳволи оғир, деб хабар беради Kazinform Арменпрессга таяниб.

«19 январ куни соат 01:30да Арманистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг N ҳарбий бошқармасига қарашли инженер-сапер роттаси казармасида номаълум шароитда ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор», — дейилади агентлик хабарида.

Воқеа сабаблари аниқланмоқда.

Фото: armenpress.am

Сўнгги хабарлар
telegram