Арманистон ва Озарбайжон тинчлик шартномасини имзолаш ниятида

Арманистон ва Озарбайжон тинчлик шартномасини имзолаш ниятида
Фото: depositphotos.com

Арманистон ТИВ раҳбари Арарат Мирзоян АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг таклифига биноан Вашингтонда озарбайжонлик ҳамкасби Жайҳун Байрамов билан учрашиб, икки давлат ўртасида тинчлик битимини ўрнатишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Арарат Мирзоян АҚШ Давлат департаментининг Кавказ масалалари бўйича маслаҳатчиси Луис Боно билан учрашувда бунга рози бўлганини айтди.

- Томонлар минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка оид масалаларни муҳокама қилдилар. Арманистон АҚШнинг Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан Вашингтонда учрашув ўтказиш таклифига ижобий муносабат билдирди, - дейилади хабарда.

Яқинда Озарбайжон Республикаси Президенти админстрацияси ва Арманистон Республикаси Бош вазири девони қўшма баёнот бериб, икки давлат ўз муносабатларини тартибга солиш ва суверенитет, ҳудудий яхлитлик ҳамда тинчлик тамойиллари асосида тинчлик келишувига эришиш ниятида эканини тасдиқлади. Келишув доирасида Боку 32 нафар арманистонлик ҳарбийни, Ереван эса икки нафар озарбайжонлик ҳарбийни озод қилади. Томонлар икки давлат ўртасидаги ишончни оширишга ҳаракат қилади. Бу, шубҳасиз, Жанубий Кавказ минтақасига ижобий таъсир кўрсатади.

Музокаралар натижасида икки давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш бўйича учта асосий йўналишни ўз зиммасига олиш бўйича келишувга эришилди.

Кеча Озарбайжон ТИВ Арманистонни тинчлик битимини ўрнатиш бўйича музокараларни янгилашга чақирган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram