Арманистон ва Озарбайжон чегарасида биринчи чегара пости ўрнатилди

ASTANA. Kazinform - Арманистон ва Озарбайжон чегарасида биринчи чегара пости ўрнатилди. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати маълум қилди.

шекара бағаны орнатылды
Фото: ТАСС

“2024 йил 23 апрелда геодезик ўлчовларни мувофиқлаштириш доирасида Арманистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси чегарасида биринчи чегара пости ўрнатилди”, - дейилади Арманистон Вазирлар Маҳкамасининг Telegram-каналида.

Аниқ жойлашуви кўрсатилмаган.

Аввалроқ республика Ички ишлар вазирлиги 23 апрелдан Тавуш вилоятининг Баганис-Воскепар участкасида Озарбайжон билан чегарани делимитация қилишни бошлашини маълум қилганди.

Сўнгги хабарлар