10:28, 07 Февраль 2023 | GMT +5
Арманистон Туркия ва Сурияга ёрдам беришга тайёр
EREVAN. Kazinform – Арманистон Туркия ва Сурияга зилзила оқибатларини бартараф этишга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Twitterдаги микроблогида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Туркия ва Сурияда содир бўлган даҳшатли зилзила ҳақидаги хабарни жуда қайғу билан қабул қилдим. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз. Жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз. Арманистон ёрдам беришга тайёр», - деди Н.Пашинян ўз хабарида.