Арманистон Фаластинни расман тан олди
ASTANA. Kazinform – Арманистон Фаластин мустақиллигини тан олди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Ереван халқаро ҳуқуқ ва халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги, суверенитети ва тинч-тотув яшаши тамойилларига амал қилишини тасдиқлайди.
“Арманистон Республикаси Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан, яҳудий ва Фаластин халқлари ўртасида мустаҳкам келишув ўрнатилишидан чин дилдан манфаатдор. Биз Фаластин муаммосини турли халқаро платформаларда тинч ва кенг қамровли ҳал этишни, Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишда икки давлат тамойилини қўллаб-қувватлаймиз”, – дейилади баёнотда.
Шунингдек, Арманистон раҳбарияти бу қадам фаластинликлар ва исроилликларнинг қонуний истаклари амалга ошишини таъминлашнинг ягона йўли эканлигига ишончи комил экани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Словения Фаластин давлатини расман тан олган эди.