Арманистон 2024 йилда КХШТ фаолиятини молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилди
ASTANA. Kazinform – Арманистон 2024 йилда КХШТни молиялаштиришда иштирок этмайди. Шу билан бирга, Ереван КХШТнинг 2024 йилги бюджети тўғрисидаги қарорнинг чекланган форматда қабул қилинишига қарши эмас. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ани Бадалян маълум қилди.

“Арманистон Республикаси КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг 2023 йил 23 ноябрдаги “КХШТнинг 2024 йил учун бюджети тўғрисида”ги қарорига қўшилишдан ва шу орқали ушбу қарорда назарда тутилган Ташкилот фаолиятини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортади. Шу билан бирга, Ереван ушбу қарорнинг чекланган форматда қабул қилинишига қарши эмас”, – деди Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ани Бадалян.
Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистон КХШТдаги иштирокини тўхтатганини маълум қилганди.