18:44, 14 Декабрь 2023 | GMT +5
Арктикада 2023 йил ёзи рекорд даражада илиқ келган
“Атмосфера қуйи қатламида ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 6,4 даражани ташкил этган”, - дейилади 13 мамлакатнинг 82 нафар олими олиб борган тадқиқот натижасига таяниб берилган хабарда.
1940 йилдан буён олиб борилган кузатув Арктикада ўртача йиллик ҳарорат ўн йилда Цельсий бўйича 0,25, ёзги даврда эса 0,17 даража кўтарилганидан барак беради.
Олимлар 2023 йил Арктика музи каайишда давом этаётганига ҳам эътибор қаратган. Бу йил денгиз муз майдони сунъий йўлдош орқали кузатув бошланган 1979 йилдан буён энг қисқарган давр. Айниқса, қалин музлик 1980-йилларга нисбатан анча юпқалашган.