Аргентина криптовалютада шартномалар тузишга рухсат берди

Аргентина ташқи ишлар вазири Диана Мондино Х тармоғидаги саҳифасида мамлакатда криптовалюта билан шартномалар тузиш имконияти пайдо бўлганини ёзди, деб хабар беради Каzinform.

Криптовалюта
Фото: Acquire Licensing Rights

“Аргентинада биткоинларда, шунингдек, бошқа криптовалюталарда, килограмм гўшт ва литр сутда шартномалар тузиш мумкин бўлади”, — деди Диана Мондино.

Унинг сўзларига кўра, қарздор ушбу тўлов воситаси республикада қонунийми ёки йўқлигидан қатъи назар, белгиланган валютадаги суммани тақдим қилиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина яқинда миллий валютанинг икки баробар қадрсизланиши ва давлат харажатлари камайишини эълон қилган эди. Мақсад - мамлакатга узоқ давом этган инқироздан чиқишга ёрдам бериш.

Расмийлар, шунингдек, вазирликлар, энергетика ва транспорт субсидиялари сонини қисқартириш, давлат томонидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларини музлатиш ниятида. Иқтисодиёт ва молия вазири режаларни амалга ошириш оғриқли бўлишидан огоҳлантирди.

Сўнгги хабарлар