Аргентина ҳукумати қатъий тежамкорлик сиёсатига ўтмоқда

Аргентина ҳукумати қатъий тежамкорлик сиёсатига ўтмоқда
Фото: euronews.com

Аргентина миллий валюта курси икки баравар камайиши ва давлат харажатлари қисқариши ҳақида эълон қилди. Унинг мақсади мамлакатни узоқ муддатли инқироздан чиқаришдир, деб хабар беради Каzinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Яқинда сайланган президент Хавьер Милейнинг ҳукумати тежамкорлик чоралари узоқ давом этган инқироздан чиқишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. Песонинг долларга нисбатан расмий курси ҳозирги 366 дан 800 га тушади.

Ҳукумат, шунингдек, вазирликлар сонини, энергетика ва транспорт субсидияларини қисқартиришни ва давлат томонидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларини музлатишни режалаштирмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазири бу режаларни амалга ошириш қийин бўлишидан огоҳлантирди.

“Бир неча ойдан кейин вазият ҳозиргидан ҳам қийинлашиши мумкин. Айниқса, инфляция ҳақида. Буни айтишдан сабаб, президент айтганидек, ширин ёлғондан аччиқ ҳақиқат афзал”, – деди Аргентина иқтисодиёт вазири Луис Капуто.

Халқаро валюта жамғармаси Аргентина расмийларининг бу ҳаракатини олқишлаб, бу мамлакат қарзи бўйича музокаралар учун яхши асос бўлишини айтди.

Бугунги кунда Аргентинада қашшоқлик даражаси тахминан 45% ни ташкил қилади. Йиллик инфляция 150% га яқинлашмоқда.

Сўнгги хабарлар