Аргентина футзал бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқди

ASTANА. Кazinform - Футзал бўйича жаҳон чемпионати финалида Бразилия ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келишади.

футзал
Фото: FIFA.com

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Аргентина ва Франция майдонга чиқди. Ўйин давомида француз футболчилари ашаддий рақибга муносиб қаршилик кўрсата олди. Ҳар иккала жамоа 37-дақиқагача иккитадан гол уришга муваффақ бўлишди. Аргентиналик Клаудиньо томонидан киритилган гол жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, Аргентина терма жамоаси рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва финалга иккинчи йўлланмани қўлга киритди.

Улар 6 октябрь куни финалда Бразилияга қарши ўйнайди. Шу куни 3-ўрин учун Франция ва Украина терма жамоалари тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистон терма жамоаси чорак финалда Аргентинага мағлуб бўлганди.

Бу йил Қозоғистон терма жамоаси D гуруҳида Испания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, кейин Ливияни 4:1, Янги Зеландияни 10:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада Испаниядан кейин ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади. Шундан сўнг 1/8 финалда Португалияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Сўнгги хабарлар