Аргентина футбол терма жамоаси «Финалиссима»да иккинчи бор ғалаба қозонди

NUR-SULTAN. Kazinform – Аргентина терма жамоаси футбол бўйича бу йилги «Финалиссима» ўйинида ғалаба қозонди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Европа ва Жанубий Америка чемпионлари ўртасидаги беллашув 29 йилдан сўнг биринчи марта ўтказилди.

Англиянинг Лондон шаҳридаги «Уэмбли» стадионида кечган баҳсда аргентиналиклар рақиблар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди. Бу голларни 28-дақиқада Лаутаро Мартинес, 45-дақиқада Анхел Ди Мария ва 90-дақиқада Пауло Дибала киритди.

Шу тариқа, орадан 29 йил ўтиб аргентиналиклар яна кубокни кўтаришди.

1993 йилда Аргентина Дания билан ўйнаганди. Асосий вақтда 1: 1 ҳисобида дуранг қайд этилиб, пеналтилар сериясида 5:4 ҳисобида Аргентина зафар қучган.

Унгача эса 1985 йилда Франция Уругвайни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бугунги кунга қадар ушбу мусобақа 1985 ва 1993 йилларда фақат икки марта ўтказилган.


Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар