Ҳарбий исёнчилар Гвинеяда комендантлик соати жорий этишди
Гвинея президенти Aльфа Кондени ҳарбий исёнчилар ҳибсга олишди. Ҳозирча унинг қаердалиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Al -Jazeera хабар беришича, ҳарбий қисмлар Гвинея пойтахти Конакри марказига жойлаштирилиб, маҳаллий аҳолига уйда қолишни буюрган.
Aввалроқ Agence France-Presse хабар беришича, якшанба куни Конакри ҳукумат кварталида автоматик қуроллардан ўқ отилган. Кўчаларда кўплаб аскарлар бор эди.
Мамлакатда содир бўлаётган воқеалар минтақавий ва халқаро ташкилотларнинг хавотирига ва қораланишига сабаб бўлди. БМТ бош котиби Aнтониу Гутерриш ўз нутқида бўлаётган воқеаларни танқид қилиб, мамлакат Президентини зудлик билан озод этишни талаб қилди.
Aввалроқ Гвинея Республикасида якшанба куни давлат тўнтаришига уриниш бўлгани ҳақида хабар берилган эди.