Араб жамияти етакчилари Харрисни Байденнинг Яқин Шарқ сиёсатидан воз кечишга чақирмоқда

ASTANA. Kazinform - Американинг мусулмон ва араб жамоалари етакчилари Мичиганда АҚШ виwе-президенти, Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрис билан учрашувда ундан президент Жо Байденнинг Яқин Шарққа нисбатан юритаётган сиёсатидан четга чиқишни талаб қилди, дея хабар беради Kazinform CNN телеканалига таяниб.

камала
Фото: x.com/VP

Америкалик мусулмонлар овозини кучайтиришни мақсад қилган, Emgage Action гуруҳи бош директори Ваэль Альзаятнинг сўзларига кўра, йиғилиш иштирокчилари “вице-президент Камала Харрисдан президент Жо Байденнинг Исроилга нисбатан сиёсатидан воз кечишни ва Ғазодаги урушни тугатиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришни сўраган".

Бунга жавобан, у Камала Харрис "ҳеч қандай ваъда бермаган", бироқ "у ҳам уруш тугашини хоҳлашини ва қўлидан келганини қилиб, шу мақсадда ҳаракат қилишини" айтди.

CNN маълумотларига кўра, учрашув Камала Харриснинг Ливанда Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида кучайиб бораётган можарога муносабатидан норозилик кучайган ва “унинг кампанияси танқидий овозларга қулоқ солишни истамаслиги” фонида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” бош котибининг вориси 4 октябрь куни Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани маълум бўлган эди. Кейинчалик Исроил Байрутга яна ҳужумлар уюштирди. 1 октябрда Исроил армияси Ливан жанубида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилиб, “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасини йўқ қилишни мақсад деб атади. 

Сўнгги хабарлар