Араб мувофиқлаштириш гуруҳи ўзини Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори сифатида кўрсатди - Президент

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия тараққиёт жамғармаси бош директори Султон Абдулраҳмон Ал-Маршад, Абу-Даби тараққиёт жамғармасининг операциялар бўйича директори Адел Абдулла Халаф Шамс ал-Ҳосаний, Қувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва Қатар тараққиёт жамғармасининг бош директор ўринбосари вазифасини бажарувчи Рашид Ал-Бадер, Қатар тараққиёт жамғармасининг стратегик инвестиция масалалари бўйича менежери Ҳая Бинт Абдулраҳмон Ол Тани билан учрашди.

Учрашув
Фото: Ақорда

 

Давлат раҳбари Қозоғистон билан Форс кўрфази мамлакатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро манфаатли ва мустаҳкам алоқалар ўрнатилганини таъкидлади.

Бундан ташқари, араб давлатлари билан ҳар томонлама алоқалар аниқ шартнома ва келишувлар билан тасдиқланган. Бунга ўзаро ташрифлар ва олий даражадаги музокаралар чоғида эришилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Президентнинг сўзларига кўра, Араб мувофиқлаштириш гуруҳи ўзини Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори сифатида кўрсатди.

Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев 2029 йилгача мамлакатга камида 150 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган янги инвестиция даври бошланганини айтди.

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари раҳбарлари Қозоғистон Ҳукумати аъзолари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан икки томонлама ва кўп томонлама музокаралар муваффақиятли ўтгани ҳақида хабар беришди.

Учрашув
Фото: Ақорда

 

Унда иқтисодиётнинг устувор йўналишларида қўшма инфратузилма ва саноат лойиҳаларини молиялаштириш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар
telegram