Ар-Риёд ва Дамашқ суриялик қочқинларнинг қайтиши учун шароит яратади
«Томонлар (Суриядаги мавжуд) гуманитар муаммоларни ҳал қилиш, Суриянинг барча ҳудудларига ёрдам етказиш учун қулай шароитлар яратиш, суриялик қочқинлар ва кўчирилганларнинг яшаш жойларига қайтиши учун шарт-шароитларни тайёрлаш зарурлиги тўғрисида (...) ва уларга ўз ватанларига бехатар қайтиш имконини бериш, шунингдек, Суриянинг барча ҳудудларида вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бериш учун қўшимча чоралар кўришга келишиб олдилар», — дейилади Саудия Арабистони матбуот агентлиги хабарида.
Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва Сурия давлатлар ўртасида консуллик хизматлари ва ҳаво қатновларини тиклашга чақирди.
«Томонлар икки давлатда консуллик хизматларини кўрсатишни қайта тиклаш ва икки давлат ўртасида ҳаво қатновини тиклаш бўйича тартиб-қоидалар бошланганини олқишлайди», дейилади Саудия Арабистони матбуот агентлиги иқтибос келтирган ташқи ишлар вазирлари баёнотида.
Фото: arabnews.jp