Ҳар бир қозоғистонлик бир йилда деярли 64 кг ун истеъмол қилади
«Бунга ун, жавдар-буғдой нони, буғдой нони, макарон ва бошқалар киради. Яъни, бу фақат ижтимоий нонгина эмас. Бинобарин, бир киши бошига йиллик истеъмол миқдори деярли 64 кг ни ташкил этишини кўрамиз. Қозоғистон аҳолиси сонига кўра, бу йилига 1,2 миллион тонна ун ёки 1,7 миллион тонна буғдойни ташкил этади», — деди Қозоғистон Ғалла иттифоқи раиси Нурлан Оспанов.
Нон нархига келсак, унинг фикрича, пасайиш эҳтимоли бор. Бу ғалла нархининг тушиши билан боғлиқ.
«Агар буғдой нархи, биз башорат қилганимиздек, пасайса, демак, шунга кўра, нон нархининг пасайиши учун асослар мавжуд (...) Бу нафақат нон, балки кунгабоқар ёғи, гўшт, тухум ҳамдир, чунки улар озуқа ёки хом ашё сифатида дон, буғдой, арпадан фойдаланадилар. Нархлар тушиши сабабли улар ўз маҳсулотларининг нархини ҳам пасайтириш имкониятига эга бўладилар. Шундай эҳтимол мавжуд», - деб тушунтирди Нурлан Оспанов.