Ҳар бир чет эллик сайёҳ Қозоғистон иқтисодиётига 1500-2000 доллар олиб келади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари мамлакат иқтисодиётига туризм қандай фойда олиб келиши ҳақида маълумотлар билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Унинг айтишича, Миллий банк маълумотларига кўра, ҳар бир турист Қозоғистонга бир марта ташриф буюриш учун ўртача 1200-1500 доллар сарфлайди.

«Бу бизнинг иқтисодиётимиз учун жиддий миқдор. Кўрсатилган хизматлар ҳажмини эътиборга олган ҳолда ҳисоблаб кўрдик ва маълум бўлдики, чет эл фуқаролари Қозоғистонга бир марта келганида 2000 доллардан кўпроқ пул сарфлайди. Миллий банк бизга карта операциялари бўйича статистик маълумотларни тақдим этади. Бундан ташқари, нақд пул билан ҳақ тўлаган туристлар ҳам борлиги маълум. Ҳар бир сайёҳ Қозоғистон иқтисодиётига 1500-2000 доллар бериши ҳақиқатга яқиндир. Шунинг учун сифатли хорижий туризм учун шароит яратишимиз керак», - деди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонга 78 мамлакат фуқаролари визасиз ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида хабар қилгандик.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар