14:17, 02 Ноябрь 2022 | GMT +5
78 давлат фуқаролари Қозоғистонга визасиз киришлари мумкин
ASTANA. Kazinform - 78 давлат фуқаролари Қозоғистонга визасиз киришлари мумкин. Бу йил Андорра, Эрон ва Хитой учун визасиз режим жорий этилди.
Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев туризм ассоциацияси вакиллари билан учрашув чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири .
Ержан Еркинбаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистонга визасиз кирадиган давлатлар сони кўпайган.
«Аввал пандемия сабабли чегаралар ёпилган ва чекловлар киритилган эди. Бугун барча чекловлар олиб ташланди. Қозоғистонга келгандан сўнг 78 давлатга визасиз режим қайтарилди. Айни пайтда 28 давлатга 112 та халқаро рейслар йўлга қўйилган. Жорий йилда Андорра, Эрон ва Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди»
, — деди Ержан Еркинбаев.
Бундан ташқари, сўнгги 3 йилда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун 118 та лойиҳага 170 миллиард доллар ажратилганини таъкидлади.
«Ушбу лойиҳалар доирасида 643 километр йўл, 291 километр сув қувурлари ва 321 километр канализация, 108 километр электр тармоқлари қурилди. Айни пайтда давлат томонидан туризм соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Мақсад – уни иқтисодиётнинг муваффақиятли тармоғига айлантириш»
, — деди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Алма Муқанова