Apple яна бир бор дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади

ASTANA. Kazinform – Apple иккинчи йил кетма-кет дунёдаги энг қиммат брендга айланди. Бренд қиймати йил давомида 11 фоизга ошиб, 574,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Brand Finance Global 500 йиллик тадқиқотида айтилди, деб ёзади Report.

АҚШ Әділет министрлігі Apple-ді смартфондар нарығын монополиялады деп айыптайды
Фото: Euronews

Рейтингда иккинчи ўринни яна Microsoft эгаллади, унинг қиймати 35 фоизга (461,1 миллиард долларгача) ошган, учинчи ўринни Google (+24 фоиз, 413 миллиард долларгача), тўртинчи ўринни Amazon (+15%, 356,4 миллиард долларгача) эгаллади.

Walmart бренди олтинчи ўриндан бешинчи ўринга кўтарилди – унинг қиймати 42 фоизга ошиб, 137,2 миллиард долларга етди.

Энг қиммат брендлар ўнлигига Samsung (110,6 миллиард доллар), TikTok (105,8 миллиард доллар), Facebook (91,5 миллиард доллар), Nvidia (87,9 миллиард доллар) ва Хитойнинг State Grid корпорацияси (85,6 миллиард доллар) киради. Қайд этилишича, Nvidia брендининг қиймати бир йил давомида деярли икки баробарга ошган.

Deutsche Telekom умумий рейтингда 11-ўринни эгаллади ва Европадаги энг қиммат бренд сифатида эътироф этилди (+16%, 85,3 млрд доллар).

Instagram 12-ўринда (79,9 миллиард доллар), Хитойнинг ICBC ва China Construction Bank 79,1 миллиард доллар ва 78,4 миллиард доллар кўрсаткичлари билан 13 ва 14-ўринларда.

Япония брендлари орасида Toyota 18-ўринни эгаллади (64,7 миллиард доллар, +23%).

Топ 500 га 193 та Америка бренди киради, бу умумий қийматнинг ярмидан кўпини ташкил қилади, дейилади ҳисоботда.

Дунёнинг энг қиммат 500 та брендининг умумий қиймати ўтган йили 10 фоизга ошиб, қарийб 9,5 триллион долларни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар