“Apple” асосчиларидан бири инсультга учради

Стив Возняк
Фото: Антон Сергиенко/РБК

“Apple” технология гиганти асосчиларидан бири Стив Возняк ишемик инсультни бошидан кечириб, Мехикода касалхонага ётқизилган, деб хабар беради Kazinform агентлиги El Sol De Mexico нашрига таяниб.

“Мексика пойтахтида унинг бизнес-форумда сўзга чиқиши режалаштирилган эди”, – дейилади хабарда.

Жаҳон тадбиркорлари форуми ташкилотчилари маъруза “тиббий сабабга кўра” бекор қилинганини эълон қилди.

Бутун дунёга танилган Американинг “Apple” корпорациясига 1976 йил марҳум Стив Жобс (1955-2011) Стив Возняк ва Рональд Уэйн билан бирга асос солган. Бош қароргоҳи Калифорния штатидаги Купертинода жойлашган ушбу компания компьютер, планшет, аудио плеер, телефон, “ақлли” соат ишлаб чиқаради, дастурий таъминот билан шуғулланади.

Сўнгги хабарлар