Анжелина Лукас биринчи марта жаҳон чемпионлигини ҳимоя қилади

None
Фото: instagram.com/angelina_lukas
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик профессионал боксчи Анжелина Лукас илк бор жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилади. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқларда ёзди, дея хабар беради Kazinform.

«25 август куни Истанбулда биринчи марта жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қиламан. Ҳозир мен Қозоғистонда профессионал бокс бўйича ягона жаҳон чемпиони ва Қозоғистон профессионал бокс тарихида аёллар ўртасида жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қиладиган ягона шахсман.

Менда учта унвон бор: UBO жаҳон чемпиони, WBC International, UBO International. Менимча, бу менинг, жамоам ва халқимнинг умумий меҳнати деп ҳисоблайман. Қозоғистон бокси - дунёдаги энг яхши бокс. Халқаро майдонларда жонажон Ватаним Байроғини ҳилпиратаётганимдан фахрланаман.

Стумая Мукага қарши жангни интиқлик билан кутяпман, у WBC, WBF, UBO, PST, ABU, WBC AFRICA унвонлари учун жанг қилган, унинг боксдаги рекорди 7-3-0.

Мен ғалаба қозонишни ва қозоқ боксини кўрсатишни истайман. Жанг 10 раундга мўлжалланган, яхши ва сифатли тайёргарлик кўряпмиз. Бу менинг бешинчи жангим ва 4-чи титул учун жангим бўлади!

Мен тарихда қолиб, мутлақ жаҳон чемпиони бўлишга ҳаракат қиламан! Олға, Қозоғистон!», деб ёзди Анжелина Лукас Instagramдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, спортчи шу йилнинг май ойида мексикалик Ана Арасоладан WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди.

Сўнгги хабарлар