Aнтирекорд: Грецияда бир кунда 7335 кишида коронавирус аниқланган

NUR-SULTAN. Kazinform - Грецияда коронавирус инфекцияси бўйича антирекорд ўрнатилди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Тelegram-каналига таяниб.
None
None

«Бир суткада 7335 кишида вирус аниқланган. Миллий соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Жорий ой бошидан буён коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг тасдиқланган ҳолатлари ошгани кузатилмоқда. 1 ноябр куни 5424 та ҳолат аниқланган бўлса, бир кун аввал 2722 ҳолат қайд этилган. Шундан сўнг кунига 6,8 минггача инфекция қайд этилган. Кейинги 7 соат ичида 24 000 дан ортиқ бемор инфекция юқтирди.

Таниқли олим эмланган одамларнинг энг катта хатосини айтди. ЖССТ эксперти, профессор Сантяго Мас-Команинг айтишича, дунёда CОVID-19 тарқалишининг кучайиши эмланган фуқароларнинг масъулияти заифлашгани билан боғлиқ.

Эмланганлар санитария-хавфсизлик талабларига риоя қилмайдилар, ниқоб тақмайдилар. Бироқ кўпчилик қишда уйда яшаши сабабли касалликнинг тарқалиши тезлашиши мумкин.

«Aгар одамлар пандемия тугамаганини ва инфекцияни олдини олиш учун шахсий эҳтиёт чораларини кўриш кераклигини тушунмасалар, вирус юқтирганлар сони ўсишда давом этади», - деб огоҳлантирди Мас-Кома.


Сўнгги хабарлар