Антарктикада кун исиб кетди: ҳарорат рекорди янгиланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Антарктика минтақасида ҳаво ҳарорати кузатувлар тарихида илк маротаба 20 даражадан ошди, деб хабар беради Kazinform The Guardian нашрига ҳавола қилиб.

Бразилиялик олимларнинг таъкидлашларича, 9 февраль куни Сеймур оролида 20,75 даража илиқ бўлган.

Аргентинанинг Эсперанса илмий-тадқиқот станциясида 6 февраль куни Антарктидани метеоназорат қилиш тарихида континентал Антарктидадаги энг юқори ҳарорат - 18,3 даража илиқ қайд этилганди.

Сўнгги хабарлар
telegram