11:09, 25 Январь 2023 | GMT +5
Антарктидада Лондон катталигидаги айсберг ажралиб чиқди
ASTANA. Kazinform - Антарктидадаги Брант шельф музлигидан Катта Лондон катталигидаги айсберг ажралиб чиқди. Бу ҳақда Kazinform euronews.comга таяниб хабар беради.
Олимлар бир неча йил давомида 150 метр қалинликдаги музликни кузатган, у бутунлай якшанба куни бўлиниб кетти.
1500 км² дан ортиқ бўлган айсбергнинг парчаланишини эълон қилган Британия Антарктика Тадқиқоти (BAS) бу иқлим ўзгариши билан бевосита боғлиқ эмас ва денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келмаслигини айтди.
Брант муз шельфида Британиянинг Halley тадқиқот станцияси жойлашган бўлиб, 2016 йилда хавфсизлик нуқтаи назаридан уни «Бездна 1» ёриғидан 23 километр узоқликда кўчирилди.
Фото: AFP/British Antarctic Survey