Анталияда қозоғистонлик гимнастикачилар иккита медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Туркиянинг Анталия шаҳрида гимнастика бўйича ўтказилган Challenge Cup турнирида қозоғистонлик спортчилар иккита медални қўлга киритди.

Гимнастар Антальяда екі медаль жеңіп алды
Фото: ҰОК

Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур мусобақада Қозоғистон терма жамоаси спортчилари 2 та совринни қўлга киритди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, от устида машқда Нариман Қурбанов кумуш медаль соҳибига айланди (14,850 балл). Қозоғистонлик спортчи биринчи ўрин соҳиби Аҳмад Абу ал-Сауддан (14,900) атиги 0,050 очко ортда қолди.

Ушбу мусобақада иштирок этган терма жамоасининг яна бир вакили Зейнолла Идирисов совринли ўринларда тўхтади. У бронза медали соҳиби украиналик спортчи (Родомир Стельмах) билан бир хил (14.000) очко тўплади. Бироқ дастурнинг қийинлиги нуқтаи назаридан рақибнинг қўли баланд келди.

Шундан сўнг, таяниб сакраш баҳсларида Асан Салимов олтин медални қўлга киритди. У финалда 14,300 балл тўплади ва Украина терма жамоасининг 2 нафар гимнастикачисидан анча олдинга ўтиб олди. 

Сўнгги хабарлар