Аномал иссиқ иқлим ўзгариши туфайли юз бермоқда - БМТ

None
ASTANА. Кazinform – Аномал иссиқ пасаймаяпти. Жанубий Европа рекорд даражадаги энг иссиқ ҳафтани бошдан кечирмоқда. Иссиқликдан Шимолий Осиё ва Шимолий Америка ҳам жабр кўрмоқда, деб хабар беради Кazinform Euronewswга таяниб.

Жанубий Европа мисли кўрилмаган иссиқлик остида. Испанияда термометр эрталаб 30 даражадан, тушдан кейин эса 40 даражадан ошади. Бир неча кун бўлдики, иссиклик қайтмади.

«Бу жуда қийин, чунки сиз ўзингизни иссиқдан ҳимоя қила олмайсиз. Совуқда иссиқ жойга яшириниб олиш мумкин, лекин иссиқда ҳеч нарса қилолмайсиз», - дейди аҳолидан бири.

Испаниянинг бир қанча ҳудудлари ҳаддан ташқари ҳароратга тайёрланмоқда.

Экстремал об-ҳаво ва иқлим бўйича мутахассис Жон Нейрн дейди:

«Ҳозирда глобал ҳарорат ўтмишдагидан, 1980 йиллардаги Эль-Ниньодан юқори. Яъни, глобал тенденция кучаймоқда. Шунинг учун, «ҳамма нарса тўғри» деб айта оламизми, билмайман. Бундан кейин ҳаво исийверади».

Италияда Харон антициклони туфайли метеорология тарихидаги энг иссиқ ҳафта бўлди. Апеннин оролларининг ўнлаб шаҳарларида, жумладан, пойтахт Римда ҳам иссиқлик хавфининг қизил даражаси жорий қилинган.

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти Европада янги ҳарорат рекорди қайд этилишини ва иссиқлик Цельсий бўйича 48,8 даражадан ошиб кетишини башорат қилмоқда.

Европадан ташқари Шимолий Америка ва Шимолий Осиёда жуда юқори ҳароратлар қайд этилмоқда. Токиода термометр 37 даражадан ошиб кетди.

Сўнгги хабарлар