Анна Данилина WТА 250 турнирининг ярим финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларининг биринчи ракеткаси Анна Данилина сербиялик Александра Крунич билан жуфтликда АҚШнинг Кливленд(Огайо штати) шаҳридаги ¼ финалда япон-индонезиялик Мия Като/Алдила Сутджиади жуфтлигини 6:2, 6:7 (4:7), 10:7 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон теннис федерациясига таяниб хабар беради.

Ярим финалда Анна ва Александра турнир пешқадами – «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирнинг уч карра чемпиони, Чехия жуфтлиги Катерина Синякова/Барбора Крейчиковага қарши курашиши керак бўлади.

Фото: ktf.kz


Сўнгги хабарлар