Англия терма жамоаси Европа чемпионати финалига чиқди

Анлия-Нидерланд
Фото: championat.com

ASTANA. Kazinform — 11 июль куни Англия ва Нидерландия терма жамоалари футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати 1/2 финалининг иккинчи ўйинида тўқнаш келдилар.

Учрашув ҳар икки жамоанинг тинимсиз ҳужумлари билан бошланди. Бироқ дастлабки дақиқаларда иккаласи ҳам хатога йўл қўймади.

Ўйиннинг 7-дақиқасида нидерландиялик Хави Симонснинг узоқдан тепган тўпини англиялик дарвозабони Жордан Пикфорд қайтара олмади.

Автогол ўтказиб юборган Англия ҳисобни тенглаштирмоқчи бўлди. Шундай дақиқаларнинг бирида нидерландиялик ҳимоячилар ўз майдончаси ичида Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейнга нисбатан қўполлик қилдилар.

Видеотакрорни кўздан кечириб, германиялик Феликс Цвайер Нидерландия дарвозасига пенальти белгилади. Бу имкониятни Гарри Кейн қўлдан бой бермади.

91-дақиқада эса англиялик Олли Уоткинс ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа англиялик футболчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ярим финалда Испания терма жамоаси Францияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Энди 14 июлда бўлиб ўтадиган финалда Испания ва Англия терма жамоалари Берлиндаги «Олимпиаштадионда» тўқнаш келадилар.

Сўнгги хабарлар
telegram