Англия футболи ўз тарихидаги энг қиммат футболчини сотиб олди

ASTANA. Kazinform - Англиянинг «Челси» клуби аргентиналик Энцо Фернандесни Англия Премьер-лигаси (АПЛ) тарихидаги энг қиммат нархга сотиб олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Сhampionat.com сайтидан олинган маълумотларга кўра, ушбу клуб футболчи учун «Бенфика»га 121 миллион евро тўлайди.

Бунгача рекорд Жек Грилишнинг трансферига тегишли эди. Уни «Манчестер Сити» «Астон Вилла»дан 100 миллион еврога сотиб олди.

Энцо - «Челси»га январ ойида қўшилган саккизинчи футболчи.

Энцо Фернандес Португалиянинг «Бенфика» клубида 2022 йилнинг июлидан бери тўп сурмоқда. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи барча турнирлар доирасидаги 29 учрашувда 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумки, Э.Фернандес Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатининг «Энг яхши ёш футболчиси» деб топилганди.

«Челси» АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Грэм Поттер шогирдлари 8 ўйинда ғалаба қозониб, 5 учрашувда дуранг ўйнаб, 29 очко жамғарган.

Лондон жамоаси 3 феврал куни ўз майдонида «Фулхэм»ни қабул қилади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: ГОЛУБОВИЧ ДМИТРИЙ, «ЧЕМПИОНАТ»


Сўнгги хабарлар