Ангелина Лукас жаҳон чемпионига айланди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Ангелина Лукас (10-1, 5 КО) Бангкокда (Таиланд) ўтказилган бокс мусобақасида иштирок этди. У жаҳон чемпиони унвони учун курашди, деб хабар беради Sports.kz.

Лукас
Фото: sports.kz

Ангелина аргентиналик Анай Лопес (21-2-1, 1 КО) билан рақобатлашди. Улар иккинчи енгил вазн тоифасида вакант IBO камари учун кураш олиб боришди. Жанг икки дақиқадан 10 раундга мўлжалланган эди. Учрашувни ҳакамлар қозоғистонлик боксчи фойдасига ҳал қилди.

Шу тариқа, Ангелина Лукас профессионал боксдаги 11-ғалабасини қўлга киритди ва IBO йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланди. Унинг рақиби Дебора Анай Лопес эса профессионал боксда учинчи бор мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ангелина WIBF ва WBF версиялари бўйича иккинчи даражали чемпионлик камарларини қўлга киритган эди.

Сўнгги хабарлар