Андрей Голубев Туриндаги турнирнинг чорак финалига чиқди

None
Фото: ktf.kz
ТURIN. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Андрей Голубев Туриндаги (Италия) «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида биринчи давра учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик украиналик спортчи Денис Молчанов билан биргаликда британиялик Жулиан Кеш – Анри Паттен жуфтлигидан уч сетда умумий 7:6, 5:7, 10:8 ҳисобида устун келди. Учрашув бир соату 57 дақиқа давом этди.

Ўйин давомида Голубев ва Молчанов жуфтлиги иккитадан тўғридан-тўғри узатмани амалга оширди ва тўртта қўш хато қилишди. Шунингдек, Қозоғистон ва Украина жуфтлиги етти очко ишлади ва кетма-кет учта геймда ғалаба қозонишди.

Учрашув турнирнинг 1/8 финал босқичидан ўрин олган.

Сўнгги хабарлар