Андижонда бир тонналик ош тайёрланди

TASHKENT. Kazinform - Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган ош фестивалида бир тонна ош тайёрланди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб. 

Андижонда бир тонналик ош тайёрланди
Фото: ЎзА

Маълумки, шу кунларда мамлакатда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти. Чемпионат доирасидаги қатор ўйинлар Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида ўтказиляпти.

Фестиваль мамлакатнинг миллий қадриятлари, бадиий ҳунармандчилигини намойиш этиш мақсадида ташкил этилди.

Бундан ташқари, фестиваль футзал бўйича жаҳон чемпионати тадбирлари муносабати билан ўтказилаётганлиги сабабли унда чемпионат иштирокчилари, ФИФА вакиллари, хорижлик меҳмонлар ва сайёҳлар иштирок этдилар.

Сўнгги хабарлар