Амстердам сайёҳлар билан «жанг қилмоқда»: шаҳар марказидаги портга круиз кемалари кириши тақиқланган

None
Фото: pixabay
АМSTERDAM. Кazinform - Амстердам шаҳар кенгаши сайёҳлар сонини чеклаш ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш мақсадида шаҳар марказидаги портга круиз кемаларининг киришини тақиқлади. Бу марказий вокзал ва шаҳар маркази яқинида жойлашган марказий круиз терминали ёпилишини англатади, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Қайд этилишича, бу шаҳарда оммавий туризмга қарши курашишга қаратилган сўнгги чора-тадбирлардан биридир.

Шаҳар кенгаши аввалроқ «қизил чироқ маҳалласи» кўчаларида марихуана чекишни тақиқлаган эди.

Шаҳар маркази портидан круиз кемаларини тақиқлаш таклифи овертуризм билан боғлиқ хавотирлар туфайли шаҳар кенгашининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланди.

Амстердам ўз машҳурлиги қурбонига айланди. Ҳар йили шаҳарга 20 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюради.

Сўнгги хабарлар