Амир Омарханов Мадрид мастерс турнирида иштирок этган энг ёш қозоғистонлик теннисчига айланди
MADRID. Kazinform – Қозоғистонлик 16 ёшли Амир Омарханов Мадрид мастерс турнирида иштирок этган энг ёш қозоғистонлик теннисчига айланди.

Ташкилотчилардан махсус таклиф олган Амир Омарханов ўзидан 20 ёш катта, дунёнинг 86-ракеткаси, Испания вакили Роберто Баутиста-Агут билан ўз маҳоратини намойиш этди.
Ўсмирлар ўртасидаги ИТФ рейтингида 13-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик ёш теннисчи илк ўйиндаёқ 2:1 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, устунликни давом эттира олмади. Дунёнинг собиқ 9-ракеткаси тажрибаси ва маҳорати устунлигини кўрсатди - 6:2. Иккинчи сетда ҳам 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Амир Омарханов ашаддий рақибига ютқазган бўлса-да, “Мастерс” мусобақасидаги илк учрашувини ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина ва Юлия Путинцева Мадрид мастерс турнирида иштирок этиши ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, Бейбит Жуқаев жаҳон рейтингида рекорд ўрнатди.