Американинг Lindsay Corporation Қозоғистонда ирригация ускуналарини йиғиш билан шуғулланади
ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ермек Кенжеханули Lindsay корпорацияси президенти Оберто Густаво билан учрашди, дея хабар беради ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Ермек Кенжеханули вазирлик олдида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмини, жумладан, замонавий техник суғориш ускуналарини жорий этиш ҳисобига кўпайтириш вазифаси турганини таъкидлади.
“Компаниянгиз томонидан таклиф этилаётган ирригация, инфратузилма ва саноат технологиялари соҳасидаги инновацион муҳандислик ечимлари бизда катта қизиқиш уйғотмоқда. Улардан фойдаланиш агросаноат мажмуасини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Биз бу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, — деди вазир ўринбосари.
Ўз навбатида, Оберто Густаво бугунги кунда компания Қозоғистон ҳудудида Lindsay ускунасини йиғиш ва изоляциялаш лойиҳасини амалга ошириш масаласини кўриб чиқаётганини таъкидлади.
Учрашув давомида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.