Америкалик эр-хотин тўйдан бир кун ўтиб лотереяда миллион ютиб олди
Мичиган штатининг Ливингстон округида яшовчи 57 ёшли эркак яқинда маҳаллий дўкондан Diamond & Pearls лотерея чиптасини сотиб олди. У сотиб олган чипта ғолиб бўлиб чиқди.
"Мен тўйнинг эртасига чипта сотиб олдим ва ҳимоя қатламини ўчириши учун хотинимга бердим", – деди омадли ғолиб лотерея вакилларига.
Эркакнинг сўзларига кўра, ўзи ҳам, рафиқаси ҳам лотереядаги ютуқлари миллион АҚШ долларини ташкил этганини билиб, кўзларига ишонмаган.
"Биз ҳақиқатан ҳам ғалаба қозонганимизга ишонч ҳосил қилиш учун кўрсатмаларни қайта-қайта ўқиб чиқдик", – деб давом этди у.
Лотерея расмийларининг таъкидлашича, ғолиб тахминан 693 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик мукофот олади.
Исми ошкор этилмаган эркак ўз ютуғини сармояга киритишни режалаштирмоқда, гарчи аниқ қандайлиги номаълум.