Америкалик аёл икки кун ичида икки фарзандни дунёга келтирди

Америкалик аёл икки кун ичида икки фарзандни дунёга келтирди
Фото: ANDREA MABRY/UNIVERSITY OF ALABAMA AT BIRMINGHAM

Камдан-кам учрайдиган анормаллик - "икки шохли бачадон"га эга америкалик аёл икки кун ичида икки марта туғди. Туғилиш жами 20 соат давом этди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

32 ёшли Келси Хэтчер сешанба куни битта қизни, чоршанба куни эса иккинчи қизни дунёга келтирди. Бу Бирмингемдаги Алабама университети (UAB) касалхонасида содир бўлди.

Қизлар эгизак ҳисобланади, лекин уларнинг туғилган кунлари бир-бирига тўғри келмайди, бу камдан-кам учрайди.

UAB акушер-гинекологи она ва янги туғилган чақалоқларнинг аҳволи яхши эканини тасдиқлади ва ВВС билан суҳбатда унинг касбидаги кўпчилик одамлар “бутун фаолияти давомида бундай кам учрайдиган ҳомиладорликни ҳеч қачон кўрмасликларини” айтди.

17 ёшида Хэтчерга унинг иккита бачадони (лот. uterus didelphys) борлигини айтишган.

UAB маълумотларига кўра, бу кам учрайдиган туғма аномалия бўлиб, аёлларнинг 0,3 фоизида учрайди. UAB шифокорларининг таъкидлашича, иккала бачадонда ҳам ҳомиладор бўлиш эҳтимоли "миллиондан битта"дир.

Сўнгги хабарлар
telegram