Америкада кучли совуқлар оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

None
None
WASHINGTON. Kazinform - Қўшма Штатлар бўйлаб қишки бўрон 46 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири NBC News телеканалига таяниб.

Бўрон катта ҳажмга эга бўлиб, Канада яқинидаги Буюк кўллардан Мексика чегараси яқинидаги Рио-Гранде дарёсигача етади.

Якшанба ҳолатига кўра, 46 киши вафот этган. Ўлим ҳолатлари 12 штатда қайд этилган: Колорадо, Иллинойс, Канзас, Кентукки, Мичиган, Миссури, Небраска, Нью-Йорк, Огайо, Оклахома, Теннесси ва Висконсин.

Бўронлар айниқса Нью-Йоркнинг Буффало шаҳри ҳудудида вайронкор бўлиб, у ерда музли бўрондан 16 киши ҳалок бўлди.

АҚШнинг «FlightAward» компанияси маълумотларига кўра, якшанба куни 3,3 мингдан ортиқ ички ва халқаро рейслар бекор қилинди, 11 мингдан ортиқ рейслар кечиктирилди.

Қор бўронлари, совуқ ёмғир ва кучли шамол Мэндан Сиэтлга электр таъминотида узилишларга олиб келди, юз минглаб уйлар ва корхоналар электрсиз қолди. Ўз вақтида қайта тиклаш ҳаракатларига қарамай, якшанба куни бутун мамлакат бўйлаб 60 мингдан ортиқ киши, жумладан, Мэн штатида 34 мингга яқин аҳоли электрсиз қолди.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Фото: www.nbcnews.com


Сўнгги хабарлар