Америкада иккинчи одамга чўчқанинг юраги қўйилди

Америкада иккинчи одамга чўчқанинг юраги қўйилди
Фото: Pixabay

Мэриленд университетида иккинчи марта генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқа юраги одамга кўчириб ўтказилди. Бунгача бемор икки ой давомида шундай юрак билан яшаган, дея хабар беради Kazinform DW нашрига таяниб.

Мэриленд университети тиббиёт маркази мутахассислари тарихда иккинчи марта генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқа юрагини инсонга муваффақиятли имплантация қилишди. 58 ёшли бемор, Америка денгиз флоти фахрийси, операциядан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда, қўшимча қурилмаларсиз нафас олади. Унга ўрнатилган юрак эса “ташқи қурилмалар ёрдамисиз нормал ишлаяпти”, дейилади университет сайтида 22 сентябрь куни эълон қилинган маълумотда.

Фосетте аввалроқ юрак-қон томир касалликлари ва ички қон кетиши туфайли инсоний юрак донорлиги учун номувофиқ деб эълон қилинган эди.

"Менинг охирги умидим - чўчқа юраги. Қандай бўлмасин, энди менда имконият бор”, - деди у операция олдидан.

Форсетт тананинг донор органни рад этишига йўл қўймаслик учун махсус дорилар ва антикорларни қабул қилмоқда.

Бунгача ушбу тиббиёт марказида 2022 йилда ҳам худди шундай операция ўтказилган эди. Бемор, 57 ёшли Дэвид Беннетт икки ойдан сўнг "кўп омиллар, жумладан, соғлиғининг ёмонлиги" туфайли вафот этди, деди тиббиёт ходимлари.

Ҳозир АҚШнинг ўзида 100 мингдан ортиқ одам генетик модификацияланган ҳайвонлар танасини трансплантация қилиш учун навбатда турибди. Мутахассислар донор органлар етишмаслиги масаласини ҳал қилишни мақсад қилган. 

Сўнгги хабарлар