Америкада ГМО кўзга томизиладиган томчилари туфайли кўр боланинг кўзлари очилди

14 ёшли Антонио Венто Карвахаль кам учрайдиган ирсий касаллик бўлган дистрофик эпидермолиз буллоса туфайли умрининг кўп қисмини кўр бўлиб ўтказди.
Бу касаллик туфайли унинг танаси ва кўзлари ҳилвираб қолган.
Аммо у Майами университетининг Басcом Палмер Кўз институти доктори Альфонсо Сабатер бошчилигидаги дунёдаги биринчи маҳаллий ген терапияси клиник синовига қўшилганида бу мўъжиза бўлди.
Антонио оиласи 2012 йилда Кубадан АҚШга махсус виза билан келган. Шу туфайли Антонио бутун дунё бўйлаб атиги 3000 кишига таъсир қиладиган касалликдан даволанди. Унинг кўзидан чандиқ тўқимасини олиб ташлаш учун операция қилинди, аммо у қайтиб чиқди. Антонионинг кўриш қобилияти ёмонлашди ва ниҳоят у ҳатто юра олмади.
Доктор Сабатер ўша пайтда болага ечим топишга ваъда берган ва бу ваъдасини бажарган. Унинг жамоаси инактив герпес вируси асосида махсус кўзга томизиладиган томчиларни ишлаб чиқди.
Препаратни сичқонларда синаб кўрганидан икки йил ўтгач, Сабатер жамоаси кўзга томизиладиган томчиларни одамларга қўллашга рухсат олди. Ўтган йилнинг август ойида Антонионинг ўнг кўзини операция қилди, шундан сўнг доктор Сабатер уни томчилар билан даволашни бошлади.
Антонионинг кўзи операциядан тузалиб кетди, чандиқ тўқимаси тикланмади ва ҳар ой яхшиланиб борди. Яқинда шифокорлар Антонионинг ўнг кўзининг кўриш қобилиятини ўлчашди ва у жуда яхши даражага етди.
Бу йил шифокор Сабатер Антонионинг чап кўзини даволашни бошлади. Унинг сўзларига кўра, боланинг чап кўзи ҳам яхшиланиб бормоқда.