Америка кубоги: Месси пенальтидан фойдалана олмаса ҳам, Аргентина ярим финалга чиқди
ASTANА. Кazinform - Америка кубогининг 1/4 финал босқичида машҳур юлдуз Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси Эквадорни пенальтилар сериясида мағлуб этди ва мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Мухлислар Аргентина бу баҳсда муаммосиз ғалаба қозонишини тахмин қилишди. Бироқ ўйин давомида эквадорлик футболчилар ашаддий рақиби билан муносиб даражада курашиб, ғалабани деярли тортиб олишга оз қолди.
Ўйиннинг 35-дақиқасида аргентиналик Лисандро Мартинес ўзининг маҳоратини кўрсатиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг уларда пешқадамликни ошириш учун кўплаб имкониятлар пайдо бўлди. Бироқ, бу имкониятлар ҳеч қандай фойда келтирмади. 91-дақиқада эса эквадорлик Кевин Родригес тепган тўпни ўз дарвозасидан ўтказиб юборди.
Қўшимча бўлимда гол урилмаганидан сўнг, ўйин пенальтилар сериясига қадар давом этди. Пенальтини биринчи бўлиб тепган Лионель Месси эквадорликлар дарвозабони Александр Домингесни ҳайратда қолдира олмади.
Ҳозирча Лионель Мессининг Америка кубогида омади чопмади. Бирорта ўйинда гол урмаган. Аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинес эса пенальтилар сериясида иккита зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. Натижада Аргентина 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Энди улар 10 июль куни Венесуэла ва Канада жуфтлиги ғолиби билан учрашади.
Дарвоқе, чорак финалда 5 июль куни Венесуэла ва Канада, 6 июль куни Уругвай ва Бразилия, Колумбия ва Панама терма жамоалари ўйнайди.
Бу йил Америка кубоги АҚШнинг 14 шаҳрида 20 июндан 14 июлга қадар бўлиб ўтади.
Америка кубоги 1916 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Шу пайтгача Аргентина ва Уругвай - 16 марта, Бразилия - 9 марта, Парагвай, Чили, Перу - 2 марта, Колумбия ва Боливия - 1 марта чемпион бўлган.