Америка инвестицион оқими икки баравар кўпайди – ҚР ТИВ

ASTANA. Kazinform – АҚШ Қозоғистонга тўғридан-тўғри сармоя киритиш бўйича етакчи давлатлар қаторига киради. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров АҚШ билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган сармоявий давра суҳбатида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Қозоғистон номидан АҚШ миссиясини Астанада қарши олганимиздан хурсандмиз. Ушбу тадбирни ташкил этгани учун АҚШ элчихонаси, АҚШ Савдо палатаси ва Ишбилармонлар кенгашига миннатдорчилик билдирмоқчиман. АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган бугунги «давра суҳбати» Президентимиз Қасим-Жомарт Тоқаевнинг АҚШга ташрифи чоғида бошланган конструктив мулоқотнинг давоми сифатида баҳоланаётгани қувонарлидир», – деди Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Шунингдек, у АҚШ Қозоғистонга тўғридан-тўғри сармоя киритиш бўйича етакчи давлатлардан бири эканлигини таъкидлади.

«Ўтган йили пандемиядан кейинги АҚШ инвестицион оқимлари деярли икки баравар кўпайиб, 5,1 миллиард доллардан ошди. Қозоғистон ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича келишувларимизни мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидламоқчимиз», – деди Алмас Айдаров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар